Янги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан тарғибот тадбирлари давом этмоқда

10.11.2023

1515

msk_yangiliklari_in

2023 йил 10 ноябрь куни Жалолқудуқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Хонобод шаҳар, Қўрғонтепа, Жалолқудуқ, Хўжаобод ва Булоқбоши туманларининг Оила ва хотин-қизлар бўлинмалари раҳбарлари, вилоятнинг фаол хотин-қизлари вакиллари ва аввал сайлов комиссияларида ишлаган фаолларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Б.Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати У.Зокирова ҳамда Адлия бошқармаси биринчи ўринбосари Б.Каримовлар «Сайлов ва референдум ўтказиш тизимидаги янгиликлар Конституциявий қонун лойиҳасида» мавзусида тушунчалар берди.


Давра суҳбати давомида сайлов ҳуқуқи, аёлларни сайловда иштироки хамда сиёсий партиялар ўрни ҳақида шунингдек, сайлов тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур