Ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари расман тасдиқланди ва депутатлик мандатлари сиёсий партиялар ўртасида тақсимланди

29.10.2024

8564

msk_yangiliklari_in

2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимизда йирик сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Давлатимиз тарихида биринчи маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтган парламент сайловлари халқаро ҳамжамият томонидан ҳам катта қизиқиш билан қарши олинди.

 

 

Қолаверса, мазкур тизимнинг жорий этилиши сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатни кучайтириб, жамиятимиздаги демократик муҳитга янги қувват бағишлагани сайловолди ташвиқоти давомида яққол намоён бўлди. Сайловни 65 минг зиёд маҳаллий кузатувчилар, 850 дан ортиқ хорижий ва халқаро кузатувчилар кузатиб борди, 1 000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари кенг ёритишда иштирок этди.

 

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.

 

 

Шундан келиб чиқиб, 29 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 74,72 фоизи иштирок этганлиги ҳамда сайловда иштирок этган сиёсий партияларнинг ҳар бири сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг етти фоизидан кўп овоз тўплаганлиги сабабли 2024 йил 27 октябрда ўтказилган ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилди.

 

Шунингдек, ҳудудий сайлов комиссияларининг сиёсий партияларга берилган овозларни аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов натижаларини белгилаш ва депутатлик мандатларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 

    

 

 

 

 

   

 

 

Марказий сайлов комиссияси томонидан ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайлов натижаларини белгилаш ва депутатлик ўринларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилди.

 

1. Сайлов кодексининг 961-моддасига асосан сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини олган барча сиёсий партияларга берилган овозлар сони етмиш бешга бўлинган ҳолда сайлов коэффициенти аниқланди, яъни:

 

14 946 171 ÷ 75 = 199 282,28

 

Шунга кўра сайлов коэффициенти 199 282 этиб белгиланди.

 

2. Ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасининг 75 та депутатлик ўрни сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

 

Т/р

Депутатлик ўринлари тақсимланадиган

 сиёсий партиялар

Ёқлаб берилган овозлар

 сони

Сайлов

коэффициенти (199 282)га

бўлиниш натижаси

Дастлабки тақсимот

Тақсимланмай қолган депутатлик ўринлари

1

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–Ўзбекистон либерал-демократик партияси

5 194 041

26,063737

26

2

2

Ўзбекистон

“Миллий тикланиш” демократик партияси

2 812 493

14,113111

14

3

Ўзбекистон

Экологик партияси

1 960 764

9,839129

9

4

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

2 558 016

12,836144

12

5

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси

2 420 857

12,147879

12

 

ЖАМИ

14 946 171

75

73

2

 

3. Депутатлик ўринларининг дастлабки тақсимотидан сўнг тақсимланмай қолган депутатлик ўринлари 2 та бўлиб, Сайлов кодексининг 961-моддасига мувофиқ, тақсимланмаган депутатлик ўринлари дастлабки тақсимотда ҳар бир сиёсий партияга ёқлаб берилган овозлари сайлов коэффициентига (199 282) бўлингандан сўнг аниқланган соннинг қолдиқ қисми (вергулдан кейин олтита рақамгача) каттароқ бўлган сиёсий партияларга биттадан мандат бериш орқали тақсимланди, яъни:

 

Т/р

Депутатлик ўринлари тақсимланадиган

сиёсий партиялар 

Ёқлаб берилган овозлар

сони

Сайлов

коэффециенти (199 282)га

бўлиниш натижаси

Кейинги

тақсимот

Сиёсий партиялар олган жами депутатлик ўринлари сони

1

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–Ўзбекистон либерал-демократик партияси

5 194 041

26,063737

0

26

2

Ўзбекистон

“Миллий тикланиш” демократик партияси

2 812 493

14,113111

0

14

3

Ўзбекистон

Экологик партияси

1 960 764

9,839129

1

10

4

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

2 558 016

12,836144

1

13

5

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси

2 420 857

12,147879

0

12

 

ЖАМИ

14 946 171

 

2

75

 

Юқоридагиларга кўра, ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси – 26 та депутатлик ўрни;

 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси – 14 та депутатлик ўрни;

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 13 та депутатлик ўрни;

 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси – 12 та депутатлик ўрни;

 

Ўзбекистон Экологик партияси – 10 та депутатлик ўрни.

 

Мажлисда юқоридаги тақсимотга асосан Марказий сайлов комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилиб, қарор билан тасдиқланди.

 

Бундан ташқари, қарор билан депутатлик мандатлари тақсимланган сиёсий партиялар ва партия рўйхати бўйича сайланган депутатларга хабарномалар юбориш белгиланди.

 

Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси уларни Қонунчилик палатаси депутати этиб рўйхатга олади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур