ЎЗБЕКИСТОНДА МДҲ ПАРЛАМЕНТЛАРАРО АССАМБЛЕЯСИНИНГ 54- ЯЛПИ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

28.10.2022

3195

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 28 октябрь куни Самарқанд шаҳрида илк бор МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибидан Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларда сайлов жараёнларини қонунчилик билан таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда кинематография ва театр соҳасини қўллаб-қувватлашга доир қонунчилик нормаларини ишлаб чиқиш каби масалалар ўрин олган.

МДҲ ПА иштирокчи давлатлари парламентлари делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, олим ва экспертлар ҳамда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев қатнашди.

З.Низамходжаев “Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларда сайлов жараёнларини қонунчилик билан таъминлаш” мавзусига бағишланган нутқида МСКнинг ташаббуси билан МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат Кенгаши ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Қайд этилганидек, мазкур Кенгаш МДҲга аъзо давлатларда демократик сайлов стандартлари, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги Конвенциянинг асосий қоидаларини амалиётга татбиқ этишнинг мантиқий давоми бўла олади, хусусан, иштирокчи давлатларининг қонунчилиги ва халқаро мажбуриятлари доирасида сайлов ва референдум ўтказиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда уларда сайлов жараёнини такомиллаштиришга кўмаклашиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларига хизмат қилади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур