10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) президенти ва бош директори Энтони Банбери бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
IFES нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 50 дан ортиқ мамлакатларда сайлов ва референдумлар ўтказишнинг ҳуқуқий асослари ва амалиётини ривожлантиришга кўмаклашувчи дастурларни амалга оширади
IFES делегацияси самимий ва очиқ қабул учун ўз миннатдорлигини билдириб, халқаро кузатувчилар томонидан юқори баҳоланган Конституциявий референдум ва муддатидан илгари Президент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан Марказий сайлов комиссиясини табриклади.
Учрашув давомида МСК ва IFES ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, жумладан, 2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайловларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.
Учрашув дўстона руҳда ўтди.
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ