2023 йил 17 ноябрь куни Асака Агротехнологиялар техникуми биносида Асака, Мархамат, ва Шахрихон туманларининг Оила ва хотин-қизлар бўлинмалари раҳбарлари, фаол хотин-қизлари вакиллари ва аввал сайлов комиссияларида ишлаган фаолларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосида ишловчи аъзоси Баҳодиржон Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокирова хамда Адлия бошқармаси биринчи ўринбосари Бобуржон Каримовлар “Сайлов ва референдум ўтказиш тизимидаги янгиликлар Конституциявий қонун лойиҳасида” мавзусида тушунчалар берди.
Давра суҳбати давомида сайлов ҳуқуқи, аёлларни сайловда иштироки ҳамда сиёсий партиялар ўрни ҳақида, шунингдек, сайлов тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида баътафсил ахборот берилди.