Азиз ватандошлар!
Муҳтарам ҳамкасблар!
Барчангизни бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган меҳр-оқибат, хайр-саховат ва шукроналик айёми — Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.
Ушбу муборак кунларда Яратгандан, энг аввало, эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, барчангизга оилавий бахт, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ҳамда шарафли фаолиятингизга равнақ ато этишини тилаймиз.
Рамазон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин!
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Марказий сайлов комиссияси