12.10.2023

2286

msk_yangiliklari_in

Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/87283) ҳамда Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига (https://parliament.gov.uz/oz/regulation/22)  жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. 

 

Таклиф ва мулоҳазалар 2023 йил 10 октябрдан 24 октябргача қабул қилинади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур