ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА

26.09.2024

4412

msk_yangiliklari_in

2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

 

Аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган гувоҳнома билан тасдиқланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида хорижий ва маҳаллий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.

 

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалар 2024 йил 16 октябрь соат 18:00 га қадар (сайловга камида ўн кун қолгунига қадар) “E-saylov” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

 

 

МАҲАЛЛИЙ ОАВ УЧУН

 

Маҳаллий ОАВлар ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун “E-saylov” ахборот тизими ( https://e-saylov.uz ) орқали МСКга мурожаат юборадилар.

 

Маҳаллий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказишда “E-saylov” ахборот тизимидан фойдаланиш тўғрисидаги қўлланмани юклаб олишингиз ёки видео қўлланма билан танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 ҚЎЛЛАНМАНИ ЮКЛАБ ОЛИШ 

 

“E-saylov” ахборот тизими орқали аккредитациядан ўтиш бўйича видео қўлланма

 

 

ХОРИЖИЙ ОАВ УЧУН

 

Хорижий ОАВ вакиллари, шу жумладан Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссиясидан аккредитациядан ўтиш учун “E-saylov” ахборот тизими ( https://media.e-saylov.gov.uz ) орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат жўнатади.

 

Хорижий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказишда “E-saylov” ахборот тизимидан фойдаланиш тўғрисидаги қўлланмани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:

 

 ҚЎЛЛАНМАНИ ЮКЛАБ ОЛИШ 

 

Эслатиб ўтамиз:

 

ОАВ вакиллари ваколат муддати уларга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди.

 

ОАВ вакиллари сайлов комиссияларининг бинолари (хоналари), мажлислари, матбуот анжуманларида ва бошқа тадбирларида аккредитация гувоҳномасини бошқаларга кўринадиган тарзда доимо таққан бўлиши керак.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур