Азиз ватандошлар!
Муҳтарам ҳамкасблар!
Гўзал Ватанимизга уйғониш, янгиланиш, меҳр-оқибат ва хайру саҳоват айёми – Наврўзи олам кириб келди. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани бу йил «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган бош ғоя асосида кўтаринки руҳ ва эзгу орзулар билан кенг нишонламоқда.
Уч минг йилдан зиёд тарихга эга Наврўзи олам – шарқона янги йил борлиқнинг уйғониши, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, ўзида она заминга меҳр ва эътиборни мужассам этган, юртдошларимизни бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга ундайдиган, жамиятда инсон қадрини янада юксалтиришга хизмат қиладиган суюкли умумхалқ байрамидир.
Азиз ватандошлар! Барчангизни янгиланиш, яшариш ва юксалиш байрами - Наврўз айёми билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, улкан ютуқ ва муваффақиятлар доим ёр бўлишини тилаймиз.
Наврўзи олам муборак бўлсин!
Марказий сайлов комиссияси