Сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади. Жумладан, улар орқали фуқаролар ўз сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш, сайловда қатнашаётган турли сиёсий партиялар ва номзодларнинг сайловолди дастурларининг асосий йўналишларидан хабардор бўлиши ҳамда айни вақтда бунга ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўладилар.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари сайловга тайёргарлик ишларини кузатиб бориш, уни ўтказишга доир барча тадбирларда қатнашиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 2 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказишга доир масалалар кўриб чиқилди.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ОАВ вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитациядан ўтказилади.
Оммавий ахборот воситаси сайловга камида ўн кун қолгунига қадар Марказий сайлов комиссиясига ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин.
Жорий йил 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакилларининг аккредитацияси бўйича мурожаатлари мутлақо янги тартибда “E-saylov” ахборот тизими орқали электрон тарзда тақдим этилмоқда.
Эътиборли жиҳати, аккредитация бўйича мурожаатлар нафақат электрон шаклда, балки соддалаштирилган тартибда юборилмоқда. Хусусан, эндиликда мурожаат билан бирга ОАВнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси, ОАВ вакилини аккредитациядан ўтказиш анкетаси ҳамда электрон фотосуратини тақдим этиш зарурати қолмади.
Мазкур маълумотларнинг барчаси идоралараро интеграцион платформа орқали “E-Saylov” ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилмоқда. Бу эса, аккредитациядан ўтиш жараёнларида ОАВлар учун қўшимча қулайлик яратади ҳамда сайловларнинг янада очиқлигини таъминлашга хизмат қилади.
Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан “E-saylov” ахборот тизимига келиб тушган мурожаатларга кўра 7 та оммавий ахборот воситасининг, хусусан 1 та телерадиоканал, 4 та босма, 2 та интернет нашрининг жами 42 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
Аккредитация гувоҳномалари ҳам тизим орқали автоматик тарзда янги замонавий кўринишда шакллантирилди ҳамда ОАВ вакилларига тақдим этилди.
ОАВ вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиши, сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиши, номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиши, муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиши ҳамда ушбу жараённи кузатиши мумкин.
Шунингдек, аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Сайлов кодексига, Марказий сайлов комиссиясининг қарорларига амал қилиши, барча даражадаги сайлов комиссияларига, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларга ташриф буюрганида унга берилган гувоҳномани ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ёнида олиб юриши ҳамда мансабдор шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши лозим.
Бундан ташқари, мажлис кун тартибига мувофиқ халқаро ва хорижий кузатувчиларнинг навбатдаги гуруҳини аккредитациядан ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Осиё Парламент Ассамблеяси, Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши, ШҲТ каби халқаро ташкилотлардан, Малайзия, Мальдив, Арманистон, Озарбайжон, Филиппин, Грузия, Молдова, Покистон, Туркия каби хорижий марказий сайлов органларидан, Австрия, Арманистон, Беларус, Буюк Британия, Белгия, Испания, Қозоғистон, Корея, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Озарбайжон, Польша, Саудия Арабистони, Словакия, Тайланд, Франция, Япония ва Ҳиндистон каби хорижий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтларининг жами 109 нафар вакиллари кузатувчи мақомида аккредитациядан ўтказилди.
Ҳозирги кунда аккредитациядан ўтказилган халқаро ва хорижий кузатувчилар сони 291 нафарни ташкил этмоқда.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати
Navoiy viloyati Salomatlik gazetasi
Salomatlik gazetasi
Akkteditatsiyadan o'tmoqchiman
Yuldasheva Xurshidabonu Maxammadovna
Akkreditasiyadan o‘tmoqchiman
Akkreditasiyadan oʻtmoqchiman
Surxondaryo Viloyat teleradoikonpaniyasi
Akkreditasiyadan o'tmoqchiman