МСК раиси З.Низамходжаев Навоий вилоятида бир гуруҳ маҳалла фаоллари ҳамда талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

10.09.2024

424

msk_yangiliklari_in

Навоий давлат педагогика институтида ташкил этилган учрашувда Навоий шаҳридаги МФЙ раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг талаба ёшлари иштирок этишди.

 

Учрашув давомида МСК раиси Зайниддин Низамходжаев жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтадиган сайловнинг афзалликлари,  сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, сайлов жараёнларида ўзини ўзи бошқариш органларидан иштирок этувчи кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайлов тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан сўз юритди.

 

                     

 

Бу йилги сайловлар мазмунан янги бўлиши билан бир қаторда, сайловларда рақамли технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланилган ҳолда миллий сайлов тизимига “E-Saylov” ахборот тизимининг жорий этилгани бу йилги сайловлардаги муҳим янгиликлардан бири эканлиги таъкидланди. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлардаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши айтиб ўтилди. Мазкур янгилик Навоий вилояти Ғозғон шаҳри мисолида кўриб чиқилди.

 

Учрашувда иштирок этганлар сайлов қонунчилиги ва жараёнлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур