МСК Раиси Бухоро вилоятида сайловга тайёргарлик кўриш жараёнларини ўрганмоқда

09.09.2024

441

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Александр Фарманов Бухоро вилоятида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари ҳамда ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.

 

Сафар дастлаб, вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишишдан бошланди. МСК Раиси бу ерда комиссия аъзолари ҳамда ҳудудий матбуот маркази учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларни бериб ўтди.

 

 

            

 

Шундан сўнг, Бухоро вилоятида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотларида бўлди.

 

Мазкур ўқув-амалиёт машғулотларининг тингловчилар билан мулоқоти давомида катта сиёсий тадбир умумэътироф этилган халқаро стандартларга риоя этилган ҳолда ўтказилиши кўзда тутилганлиги, ўз навбатида, сайлов жараёнларини миллий сайлов қонунчилигига мос тарзда, уюшқоқлик билан ташкил этиш учун участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳамда сайлов иштирокчиларининг билими ва кўникмаси юқори даражада бўлиши лозимлиги қайд этилди.

 

              

 

Таъкидлаш жоиз, ўқув машғулотлари интерактив усулда ташкил этилиб, иштирокчилар билан мулоқот, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш тарзида ўтказилиши йўлга қўйилган. Ҳар бир мавзу бўйича савол-жавоблар, тест синовлари орқали тингловчиларнинг билимлар мустаҳкамлаб борилмоқда

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур