МСК ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилди 

28.09.2023

25317

msk_yangiliklari_in

2023 йил 28 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Видео-конференция шаклида ўтказилган мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 


Таъкидлаш жоиз, Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳи ҳудудларда сайловлар амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида 5-21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд вилоятларининг бир қатор шаҳар ва туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлишди. Ўрганиш натижалари бўйича сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов жиҳозларини сақланишини таъминлаш ҳолати тегишли сайлов комиссиялари аъзолари, маҳаллий ҳокимликларнинг мутасадди вакиллари билан биргаликда таҳлил қилинди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди ҳамда уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан таҳлилий ўрганишлардан сўнг Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларига Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида сайлов комиссияси Регламентига тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш ҳамда ижросини йўлга қўйиш, бўшаб қолган ўринларга сайловни ўтказишда алоҳида чора-тадбирлар режаси (Календарь режа)ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ушбу режага қатъий амал қилган ҳолда сайловни ўтказиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни йўлга қўйиш мақсадида комиссияларнинг иш жойи ва қабул вақти тўғрисида аҳолига эълонлар бериб бориш, ижтимоий тармоқларда саҳифаларини очиш чораларини кўриш юзасидан тавсиялар берилди.


Шундан келиб чиқиб, мажлисда ўрганиш натижалари комиссия аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва сайлов комиссияларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур