Марказий сайлов комиссияси Раиси Сурхондарё вилоятида бўлиб сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди

27.08.2024

865

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Александр Фарманов Сурхондарё вилоятида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи шаҳар ва туман сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котибларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди.

 

          

 

Тингловчилар билан бўлган мулоқот чоғида мазкур ўқувлар сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва мавжуд талабларни тўлақонли бажаришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этиб ўтилди.  

 

         

 

Ташриф давомида МСК Раиси Сурхондарё вилоят ҳудудий сайлов комиссияси биносида ҳам бўлди. Бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларни бериб ўтди.

 

       

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур