Марказий сайлов комиссияси мажлиси тўғрисида ахборот

05.06.2024

2135

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 5 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда кун тартибига мувофиқ, Туман, шаҳар сайлов комиссияси, Округ сайлов комиссияси, Участка сайлов комиссияси тўғрисидаги ҳамда Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлашга оид масалалар кўриб чиқилди. 

 

Марказий сайлов комиссияси аъзолари томонидан туман, шаҳар сайлов комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш давомида сайлов комиссиясини тузиш, комиссия аъзоларига қўйиладиган талаблар, туман, шаҳар сайлов комиссиясига аъзолик, комиссия ваколатлари ҳамда комиссияси ишини ташкил этиш каби жиҳатлар муҳокама этилди ва қарор қабул қилинди.

 

Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш, сайлов участкаларини тузиш, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш каби бир қатор нормалар белгилаб берилмоқда. Мажлисда мазкур низом Марказий сайлов комиссияси аъзолари томонидан муҳокама этилди ва қарор билан тасдиқланди.

 

Шунингдек мажлисда, кун тартибига киритилган бошқа масалалар юзасидан ҳам муҳокамалар олиб борилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур