Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан бир гуруҳ меҳнат фахрийлари «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Жумладан, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Рахимова Гулноза Абдусаттаровна ҳам 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонига сазовор бўлди. Шу муносабат билан, Марказий сайлов комиссияси жамоаси Гулноза Абдусаттаровнани самимий муборакбод этади.
Гулноза Рахимовага комиссия фаолияти ривожига қўшаётган ҳиссаси, жонкуярлиги ва ташаббускорлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.