2023 йил 9 ноябрь куни Андижон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Андижон вилоятидаги хотин-қизлар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва аввал сайлов комиссияларида ишлаган фаоллар иштирокида “Сайлов ва референдум ўтказиш тизимидаги янгиликлар Конституциявий қонун лойиҳасида” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосида ишловчи аъзоси Баҳодиржон Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокировалар сўз олиб, бўлажак сайловлардаги қатор ўзгаришлар хусусида маълумотлар берди.