МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ БОШ КОТИБИ С.ЛЕБЕДЕВ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

12.04.2023

3224

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

Бугун 12 апрель куни Марказий сайлов комисcияси Раиси Зайниддин Низамходжаевнинг референдумни кузатиш бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда 30 апрель куни ўтказиладиган референдум тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, Миссия раҳбари референдум жараёнларини кузатиш бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси аъзолари таркиби, кузатувчиларнинг мамлакатимизда фаолият олиб бориш тартиби бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Таъкидланишича, Миссияси таркиби МДҲга аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва сайлов органлари, шунингдек, МДҲ ҳудудида фаолият юритувчи Ҳамдўстлик органлари ва интеграция бирлашмалари вакилларидан иборат ташкил топди. МДҲ кузатувчилари миссияси томонидан референдум миллий қонунчилигига ва давлатимизнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлиги тўғрисида баёнот тайёрланади.

МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга ташрифи мобайнида республикамизнинг бир қатор референдум участкаларида бўлиб, референдум юзасидан ўзининг тегишли хулосалари ва тавсияларини беришни режалаштирган.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур