Чехияда президентлик муддати 5 йил бўлиб, бир шахснинг 2 мартадан ортиқ ўз номзодини қўйиши мумкин эмас.
2023 йилги сайловда жами 8 нафар талабгор ўз номзодини қўйган бўлсада, ННТлар томонидан ўтказилган сўровномалар 3 нафар номзоднинг яққол фаворит эканлигини кўрсатмоқда. Булар қуйидаги номзодлар:
Данусе Нерудова - ягона аёл номзод. Мутахассислиги иқтисодчи, Менделе университети ректори.
Андрей Бабиш - Чехия сиёсатидаги машҳур инсонлардан. Собиқ Бош вазир. Чехиялик миллиардер, АНО партияси лидери.
Петр Павел - Чехия армиясининг истеъфодаги генерали. Узоқ йиллар давомида НАТО армиясида фаолият юритган.
Сайловнинг биринчи тур натижаларига кўра Д.Нерудова - 13.9% , А.Бабиш - 34.99% , П.Павел - 35.4 % овоз олган. Сайловчиларнинг иштироки Чехия учун рекорд даражада - 68,23% ни ташкил этган.
Иккинчи тур сайловларда П.Павел ҳамда А.Бабиш иштирок этади. Маълумотларга кўра иккинчи тур сайловлар 27-28 январь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.