18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18.11.2024

655

msk_yangiliklari_in

Давлат байроғи ўтмиш, ҳозир ва  келажак ўртасидаги мустаҳкам боғ, ўзбек халқининг бой ва фахрлангулик буюк маданий ва тарихий меросини,  асраб-авайлашга содиқлигини, ўзбекистонликларнинг тинчлик, бирдамлик ва юксалишга интилишини акс этади.

 

Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Хусусан, аждодларимиз юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек сақлаганлар.

 

Биз учун ҳам байроғимиз тарихимиз, ғуруримиз, шон-шарафимиз рамзи, эзгу интилишларимиз ва эртанги кунимизга бўлган ишончимиз ифодасидир. 

 

Давлатимиз байроғи Ватанимиз улуғворлигини қалбларимизга жо этиб, илиқлик ҳиссини бахшида этсин. Доимо мағрур ҳилпирайверсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур