САЙЛОВ ЖАРАЁНИДА ТЕНГ ИШТИРОКЧИЛИК МАСАЛАЛАРИ ТАШКИЛОТЧИЛАРИНИНГ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

23.01.2024

2482

msk_yangiliklari_in

Бугун, 2023 йил 21 феврал куни Тошкент шаҳрида Марказий сайлов комиссияси ва Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) ҳамкорлиги доирасида сайлов қонунчилиги бўйича тармоқ аналитик билимлар базаси (АCЕ сайлов билимлари тармоғи) ресурсларига таянадиган BRIDGE дастури иштирокида сайлов ташкилотчилари вакиллари учун “Гендер тенглиги ва сайловлар” мавзусида ўқув семинари ўз ишини бошлади.

 

Тадбирнинг очилиш маросимида МСК раиси ўринбосари Бахром Кучкаров, Сайлов тизимлари халқаро жамғармасининг (IFES) Ўзбекистон бўйича директори Тамар Жвания, IFES сайловларни бошқариш, операциялар ва салоҳиятни ошириш бўйича маслаҳатчиси Павел Кабаченко иштирок этди.

 

Таъкидланганидек, ташкил этилган тренинг BRIDGE дастурининг “Гендер тенглиги ва сайловлар” модули асосида олиб борилмоқда.

 

Ушбу гендер асосидаги модул турли хил сайлов жараёнларида иштирок этишда эркаклар ва аёллар дуч келадиган тўсиқларни, шунингдек, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш учун сайлов комиссиялари ва асосий сайлов ҳамкорлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган қадамлар кўриб чиқилади.

 

Уч кунлик семинар-тренингда масалага оид халқаро тамойиллар ва стандартлар, илғор тажрибалар, муаммолар, ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистон бўйича ҳисоботларида ўз аксини топган гендер муаммолари бўйича тавсиялар ва уларнинг ечимлари кўриб чиқилади. Иштирокчилар гендер ва сайлов соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини, аёлларнинг сайлов жараёнида самарали иштирок этиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режалари ва гендер муаммоларини ҳисобга олувчи ўзаро стратегияларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар.

 

Ўқув семинари якунида иштирокчиларга BRIDGE дастурида иштирок этиш бўйича халқаро сертификатлар топширилади.

 

Тренинг тадбири BRIDGE дастури томонидан аккредитация қилинган халқаро экспертлар томонидан олиб борилади.