ЕХҲТ ДИИҲБНИНГ РЕФЕРЕНДУМНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА ЧЕКЛАНГАН МИССИЯСИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

23.01.2024

1901

msk_yangiliklari_in

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг референдумни кузатиш миссияси Тошкентда ўз ишини бошлади.

 

Чекланган миссия таркибига элчи Алберт Йонссон (Исландия) ва унинг ўринбосари Лусине Бадалян (Арманистон) раҳбарлик қилмоқдалар.

 

Миссия таркиби 10 нафар экспертлардан, шу жумладан. сиёсий, ҳуқуқий, медиа ҳамда сайлов соҳасидаги таҳлилчилар, узоқ муддатли кузатувчилар координатори, ДИИҲБ идораси ходимлари ва маслаҳатчиларидан иборат.

 

Жорий йил 28 март куни МСКда ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Элчи Алберт Йонссон таъкидлаганидек, ДИИҲБнинг чекланган миссияси Ўзбекистон МСКнинг таклифини бўлажак референдумда максимал даражада очиқлик ва демократияни таъминлаш истаги сифатида баҳолайди. Асосий гуруҳ экспертларидан ташқари миссия таркибига 14 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳам қўшилади.

 

Овоз бериш кунидан сўнг Миссия референдумгача бўлган давр ва референдумдан кейинги фактларни кўрсатувчи дастлабки баёнотини тақдим этади.

 

Шундан сўнг, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳисобот тайёрланади.

 

Учрашув чоғида, Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев референдум жараёнлари халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилганлиги,  МСК томонидан тасдиқланган Календарь режа ва миллий қонунчилик асосида референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тизимли равишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

 

Томонлар МСК ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасида самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича фикр алмашдилар.

 

МСК Матбуот хизмати