(информация, лот информаре – “маълумот”) – манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъий назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар.
Артикуляция
(лот. articulation) – алоҳида-алоҳида бўлиниш нодавлат ва жамоат ташкилотлари индивидлар ва ижтимоий гуруҳларнинг тарқоқ қарашлари, ижтимоий руҳий кечинмалари ва умидларини аниқ ва маълум сиёсий мақсадлар ва талабларга айлантириш жараёни
Ахборот борасидаги хавфсизлик
Ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлик ҳолати.
Ҳужжатлаштирилган ахборот
Идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда қайд этилган ахборот.
Ахборот маданияти
Жамиятнинг ахборот ресурслари ва ахборот коммуникация технологиялардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасидаги илғор ютуқларни қўллаш қобилияти.
Ахборот макони (ахборот муҳити)
Ахборотни излаш, таҳлил қилиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича техникавий ҳамда дастурий воситалар, шунингдек, ахборотлаштириш жараёнининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий шарт-шароитлари мажмуаси.
Ахборот эркинлиги
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлиб, ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашга оид фаолияти. Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин.
Ахборот-таҳлилий таъминот гуруҳи
Социологик тадқиқотлар олиб бориш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, округлар паспортларини тузиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятни таҳлил қилишга масъул бўлган мутахассислардан ташкил топган гуруҳ.