Сайт тест режимида ишламоқда

saylov_komissiyalari_in

2000 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтган.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келиб тушган баённомалар асосида шуни аниқладики, 9 январда бўлиб ўтган сайловда рўйхатга олинган 12 миллион 746 минг 903 сайловчидан, 12 миллион 123 минг 199 сайловчи иштирок этди. Бу эса рўйхатга олинган сайловчиларнинг умумий миқдорининг 95,10 фоизини ташкил этади. Фидокорлар миллий демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Ислом Каримов учун 11 миллион 147 минг 621 сайловчи ёки сайловчиларнинг 91,90 фоизи овоз берди. Ўзбекистон Халқ Демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Абдулҳафиз Жалолов учун 505 минг 161 сайловчи ёки 4,71 фоиз сайловчи овоз берди.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон республикаси Марказий сайлов комиссияси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганлиги  тўғрисида қарор қабул қилди.