№1429 Бўшаб қолган ўринга Сирдарё тумани Кенгаши депутатининг сайловини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1429                                                  2025 йил 14 февраль

 

Бўшаб қолган ўринга Сирдарё тумани Кенгаши депутатининг сайловини тайинлаш тўғрисида

 

Бўшаб қолган ўринга Сирдарё тумани Кенгаши депутати сайлови ўтказилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 26 ва 93-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг 14-Оқ йўл сайлов округида бўшаб қолган ўринга депутат сайлови тайинлансин ҳамда 2025 йилнинг 16 март якшанба куни ўтказилсин.

 

2. Мазкур сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 13 февралдаги 1428-сон қарорининг 3 ва 5-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

 

3. Ушбу қарор халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашига, Сирдарё тумани ҳокимлигига ҳамда Сирдарё вилоят ҳудудий ва Сирдарё туман сайлов комиссияларига юборилсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                              З. Низамходжаев