Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1362 2024 йил 10 август
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9, 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича етмиш бешта бир мандатли сайлов округи иловага мувофиқ тузилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округлари кесимида кўрсатилган сайловчилар сони 2024 йил 9 август ҳолатига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев