№1323 Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида халқ депутатлари Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1323                                                   2023 йил  28 сентябрь

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида халқ депутатлари Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш

ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида

 

 Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида халқ депутатлари Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши амалиёти, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиши ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши ва Марказий сайлов комиссияси, Хоразм, Самарқанд вилоятлари, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, ҳокимликлари ҳамда сайлов комиссиялари Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг 2023 йилда Халқ депутатлари Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда Сайлов кодекси нормаларининг бир хил тарзда қўлланилиши амалиётини, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган маълумотномасида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилишини ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар бажарилишини таъминласинлар.

 

3. Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 18 январдаги 1199-сонли қарорига асосан халқ депутатлари Кенгашларига ўтказиладиган сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги ишларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланганлиги ҳамда мазкур чора-тадбирлар режаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда масъул вазирлик ва идораларга унинг ижросини ташкил этиш учун юборилганлиги қайд этиб ўтилсин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Хоразм ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари юқорида қайд этилган  чора-тадбирлар режасининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида 2023 йил октябридан эътиборан ҳар ойнинг 5-санасига қадар, тўлиқ ижроси юзасидан 2024 йил 5 январига қадар Марказий сайлов комиссиясига батафсил маълумот тақдим этсинлар.

 

Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳи (Б. Юнусов) Котибиятнинг Ташкилий-назорат бўлими (М. Миралимов) билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режасининг ижросини доимий мониторинг қилиб борсин, тақдим этилган маълумотларнинг таҳлили асосида уларни умумлаштирсин ва Марказий сайлов комиссиясига ахборот бериб борсин.

 

4. Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                      З. Низамходжаев