Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1255 2023 йил 15 май
Ўзбекистон Халқ демократик партиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 38 ва 63-моддаларига ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1067-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партиясига 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат берилсин.
2. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган миқдорда имзо варақаларининг бланкалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига топширилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев