Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1253 2023 йил 13 май
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакилини рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 34-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда иштирок этиш учун ваколатли вакилни рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилсин.
2. Вафаев Улуғбек Назарович Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакили этиб рўйхатга олинсин.
3. Вафаев Улуғбек Назаровичга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган намунадаги мандат топширилсин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев