Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1252 2023 йил 13 май
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакилини рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 34-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда иштирок этиш учун ваколатли вакилни рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилсин.
2. Якубов Бахтиёр Султанназирович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили этиб рўйхатга олинсин.
3. Якубов Бахтиёр Султанназировичга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган намунадаги мандат топширилсин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев