Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1248 2023 йил 13 май
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9, 14 ва 16-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини эълон қилиш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлаш тўғрисида” 2023 йил 10 майдаги 1247-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин:
1-Қорақалпоғистон сайлов округи (Қорақалпоғистон Республикаси чегарасида);
2-Андижон сайлов округи (Андижон вилояти чегарасида);
3-Бухоро сайлов округи (Бухоро вилояти чегарасида);
4-Жиззах сайлов округи (Жиззах вилояти чегарасида);
5-Навоий сайлов округи (Навоий вилояти чегарасида);
6-Наманган сайлов округи (Наманган вилояти чегарасида);
7-Самарқанд сайлов округи (Самарқанд вилояти чегарасида);
8-Сирдарё сайлов округи (Сирдарё вилояти чегарасида);
9-Сурхондарё сайлов округи (Сурхондарё вилояти чегарасида);
10-Тошкент вилоят сайлов округи (Тошкент вилояти чегарасида);
11-Фарғона сайлов округи (Фарғона вилояти чегарасида);
12-Хоразм сайлов округи (Хоразм вилояти чегарасида);
13-Қашқадарё сайлов округи (Қашқадарё вилояти чегарасида);
14-Тошкент шаҳар сайлов округи (Тошкент шаҳри чегарасида).
2. Сайлов округлари кесимида 2023 йил 12 май ҳолатига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидаги сайловчилар сони ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари жойлашадиган бино манзиллари иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев