№1239 Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1239                                                    2023 йил  14 апрель

 

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18 ва 20-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш ҳақида”ги 2023 йил 16 мартдаги 1209-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида референдум ўтказувчи 2-Андижон округ комиссияси (К.Комилов), референдум ўтказувчи 11-Фарғона вилояти округ комиссияси (Э.Нуралиев) раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссиялари раислари:

 

Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Календарь режасида белгиланган тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши назорат қилинишини;

 

референдум ўтказувчи участка комиссиялари томонидан овоз берувчи фуқаролар рўйхатига аниқлик киритиш ишларини мутасадди идоралар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб борилишини;

 

овоз бериш бюллетенларини референдум участкалари бўйича тақсимлашни ва референдум ўтказувчи участка комиссияларига етказиб берилишини белгиланган тартибда ташкиллаштирилишини;

 

етказиб берилган овоз бериш бюллетенлари референдум ўтказувчи участка комиссиялари томонидан сифатли сақланиши устидан назорат ўрнатилишини;

 

референдум округи ҳудудида муддатидан олдин овоз бериш жараёнининг бориши ҳақида Марказий сайлов комиссиясига кунлик маълумот бериб борилишини;

 

овоз берувчи фуқароларнинг ва референдум бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини референдум тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқиб, асослантирилган жавоб берилишини;

 

референдум ўтказувчи участка комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштирилиб борилишини;

 

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва сиёсий партиялардан кузатувчиларга аризалар келиб тушишига қараб, белгиланган намунадаги мандатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай топширилишини таъминласин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                            З. Низамходжаев