№ 1207 З.А.Абдиримовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1207                                                    2023 йил  27 февраль

 

 

З.А.Абдиримовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 119-Гурлан сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси Зафар Атаназарович Абдиримов Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланганлиги муносабати билан ҳамда ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

 

2. Зафар Атаназарович Абдиримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқарилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига юборилсин.

 

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                           З.Низамходжаев