Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1206 2023 йил 27 февраль
Б.С.Сайфуллаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги 2020 йил 17 январдаги 5918-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинланган Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев вафот этганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.
2. Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев