Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1175 2022 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари юзасидан ахборот иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев