№ 1171 РЕФЕРЕНДУМ ОКРУГЛАРИ ҲАМДА РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ ОКРУГ КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1171                                                    2022 йил  28 июнь

 

 

Референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

 Раис                                                                             З. Низамходжаев

ИЛОВА