№ 1162 Г.М. МАРУФОВАНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ АЪЗОСИ ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

 № 1162                                                     2022 йил  3 март

 

 

Г.М. Маруфовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Г.М.Маруфовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинлаш тўғрисида”ги 2022 йил 28 февралдаги ПФ-80-сон Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 75-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Гулнора Махмудовна Маруфова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев