Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1118 2021 йил 11 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясининг гувоҳнома (мандат)лар учун муҳри намунасини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясининг гувоҳнома (мандат)лар учун муҳри намунаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларига:
участка сайлов комиссиялари раисларининг гувоҳномалари ҳамда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, кузатувчилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларнинг мандатларини тасдиқлашда иловага мувофиқ намунадаги муҳрдан;
комиссиянинг бошқа ҳужжатларида эса Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1065-сон қарорининг 3-иловасида белгиланган намунадаги муҳрдан фойдаланишлари кўрсатиб ўтилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (Х. Маматов) иловага мувофиқ намунада муҳрларнинг тайёрланиши ва округ сайлов комиссияларига етказиб берилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З.Низамходжаев