Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1115 НАРЗУЛЛО НАИМОВИЧ ОБЛОМУРАДОВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1115                                                      2021 йил 11 сентябрь

 

 

Нарзулло Наимович Обломурадовни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган номзод Нарзулло Наимович ОБЛОМУРАДОВни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган Нарзулло Наимович ОБЛОМУРАДОВ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З.Низамходжаев