Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1108 2021 йил 30 август
Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 39-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Эксперт гуруҳлари:
имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини текширув ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинишини таъминласинлар;
сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширишда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя қилсинлар.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З.Низамходжаев