• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси тўғрисида ахборот
07.04.2023
2221
Бугун, 7 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг видео-конференция шаклидаги навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш, Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари, Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг биринчи чорак якунлари бўйича ижросига оид масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда, МСКга келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 22 нафар, хорижий оммавий ахборот воситаларининг 15 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 383 нафарни ташкил этмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, мажлисда давомида референдум ўтказувчи 5-Навоий, 9-Сурхондарё, 10-Тошкент вилояти округ комиссиялари раисларининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни юқори ташкилий даражада ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлари хусусида ахборотлари тингланди.

Мажлисда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати