• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2023 йил дунё бўйлаб ўтказиладиган сайловлар ҳақида маълумот
25.01.2023
75
(Осиё қитъаси бўйича)

Ҳиндистон парламент сайлови

2023 йил Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси Ражя Сабҳа ҳамда 9 та ҳудудда маҳаллий вакиллик органлари депутатлари учун сайловлар бўлиб ўтади. Ҳиндистон парламенти икки палатали бўлиб, юқори палата сайлови келгусида бўладиган қуйи палата сайловлари натижалари учун муҳим ҳисобланади.

7 май Тайланд умуммиллий сайловлари

2023 йил 7 май санасида Тайландда умуммиллий сайловлар бўлиб ўтиши белгиланди. Вакиллик органи 4 йил муддатга сайланади. Парламентдаги жами ўринлар 500 та. Сайловда ғалаба қозониш учун у ёки бу партия камида 251 ўринни эгаллаши зарур. Тайланд овоз бериш аралаш сайлов тизими орқали яъни 400 ўрин учун номзодлар мажоритар тизимда, 100 ўрин учун номзодлар партия рўйхати асосида пропорционал тизимда сайланади.

23 июль Комбоджа умуммиллий сайловлари

2023 йил 23 июль санасида Комбоджада умуммиллий сайловлар бўлиб ўтади. Парламентнинг ваколат муддати 5 йил. Комбоджа парламентининг 125 ўрни бор. Сайловда ғалаба қозониш учун у ёки бу партия камида 63 ўринни эгаллаши зарур. Комбоджа сайлов комиссияси маълумотларига кўра мамлакатда жами сайловчилар 9 миллион 710 минг кишидан кўпроқ.

Мянма умуммиллий сайловлари

Мянмада парламент сайлови мамлакат қонунчилигига кўра 2023 йилнинг 1 февралидан 1 августигача бўлган вақт оралиғида ўтказилиши керак. Мянмада сайловлар можаритар услубда ўтказилаётган эди, Иттифоқ сайлов комиссиясига кўра ушбу сайлов пропорционал тизимда ўтказилиши режалаштирилган. Мянма парламенти икки палатали. Қуйи палата (Pyithu Hluttaw) 440 ўринли. Юқори палата (Amyotha Hluttaw)  224 ўринли.

12-октабр Покистон умуммиллий сайловлари

2023 йил 12-октабрда Покистонда умуммиллий сайлов бўлиб ўтади. Покистон парламенти 5 йил муддатга сайланади. Парламентда 336 нафар ўрин бор. 266 ўрин учун сайловлар пропорционал тизимда ўтказилади. 60 ўрин аёллар учун белгиланган бўлиб, пропорционал тизимда сайланади.