• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2023 йил дунё бўйлаб ўтказиладиган сайловлар ҳақида маълумот
20.01.2023
125
(Европа қитъаси бўйича)

21 январь Словакия референдуми

21 январь куни Словакия Конституциясини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтади. Бунда Словакия конституциясининг муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ҳақидаги қоидасини ўзгартириш масаласи умумхалқ муҳокамасига қўйилган.

5 март Эстония парламент сайлови

5 март куни Эстония Республикасида парламент сайлови ўтказилади. Эстония Давлат Ассамблеяси Ригикогудаги 101 ўринлик депутатлик ўрни учун сайлов бўлиб ўтади.

2 апрель Финландия парламент сайлови

2 апрель куни Финландия Республикасида парламент сайлови ўтказилиши белгиланган бўлиб, Финландия парламенти тарқатиб юборилса муддатдан олдин сайлов ўтказилиши мумкин.

19 март Черногория президент сайлови

19 март куни Черногорияда президент сайлови бўлиб ўтади. Черногория президент сайлови тизимига кўра Черногория президенти икки босқичли тизимда сайланади, агар биринчи турда ҳеч бир номзод кўпчилик овозини олмаса, сайлов ўтказилган кундан икки ҳафтадан сўнг иккинчи босқич ўтказилади.

Апрель ойида Андорра Князлиги парламент сайлов

Жорий йилнинг апрель ойида Андорра Князлиги парламент сайлови ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур сайловда йигирма саккизта бош кенгаш аъзолари ёпиқ партия рўйхатлари асосида сайланади.

14 май Туркия умуммиллий сайлов

14 май куни Туркия Республикасида навбатдаги парламент ва президент сайловлари ўтказилиши маълум қилинди. Мазкур сайловларда 87 сайлов округидан сайловчилар 600 нафар депутатни Туркия Буюк Миллат Мажлисига беш йил муддатга сайлайди. Шунингдек, Туркия президенти сайлови ҳам бўлиб ўтади. Номзод сайланиш учун умумий овозларнинг 50 фоиздан кўпроғини олиши керак. Агар номзодларнинг ҳеч бири тўғридан-тўғри кўпчилик овозини қўлга кирита олмаса, биринчи турда энг кўп овоз олган икки номзод ўртасида иккинчи тур ўтказилади, иккинчи тур натижаларида ғолиб бўлган номзод сайланган деб эълон қилинади.

Июль ойида Греция парламент сайлови

Жорий йилнинг июль ойида Греция Республикасида парламент сайловлари ўтказилади. Мазкур сайловда номзодлар парламентдаги 300 нафар депутатлик ўрни учун кураш олиб боради.

8 октабрь Люксембург умуммиллий сайлов

8 октабрь куни Люксембург Буюк Герцоглигида умуммиллий сайловлар ўтказилади.Унга кўра, Депутатлар Палатасининг 60 нафар аъзоси тўртта кўп мандатли сайлов округи бўйича пропорционал пропорционал сайлов тизими орқали сайланади.

22 октабрь Швецария федерал сайлови

22 октабрь куни Шветсария Конфедерацияси федерал сайлови ўтказилади. Шветсария Миллий Кенгаши ва Давлатлар Кенгашининг барча аъзоларини сайлайди. Ундан кейин 13 декабрда Федерал Кенгашга, Шветсария ҳукуматига ва коллегиал президентликка сайловлар бўлиб ўтади.

11 ноябрь Полша парламент сайлови

11 ноябрь куни Полша Республикасида навбатдаги парламент сайловлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур сайловда номзодлар Сеймда 460 нафар депутатлик ўрни учун Сенатда эса 100 нафар сенаторлик ўрни учун кураш олиб боради. Полша Сейми ва Сенати аъзоларини сайлаш учун парламент сайловлари навбатдан ташқари сайлов тайинланган тақдирда ундан аввал ҳам ўтказилиши мумкин.