• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2023 йил 13-14 январь кунлари Чехияда президентлик сайлови бўлиб ўтди
17.01.2023
85
Чехияда президентлик муддати 5 йил бўлиб, бир шахснинг 2 мартадан ортиқ ўз номзодини қўйиши мумкин эмас.

2023 йилги сайловда жами 8 нафар талабгор ўз номзодини қўйган бўлсада, ННТлар томонидан ўтказилган сўровномалар 3 нафар номзоднинг яққол фаворит эканлигини кўрсатмоқда. Булар қуйидаги номзодлар:

Данусе Нерудова - ягона аёл номзод. Мутахассислиги иқтисодчи, Менделе университети ректори.

Андрей Бабиш - Чехия сиёсатидаги машхур инсонлардан. Собиқ Бош вазир. Чехиялик миллиардер, АНО партияси лидери.

Петр Павел - Чехия армиясининг истеъфодаги генерали. Узоқ йиллар давомида НАТО армиясида фаолият юритган.

Сайловнинг биринчи тур натижаларига кўра Д.Нерудова - 13.9% , А.Бабиш - 34.99% , П.Павел - 35.4 % овоз олган. Сайловчиларнинг иштироки Чехия учун рекорд даражада - 68,23% ни ташкил этган.

Иккинчи тур сайловларда П.Павел ҳамда А.Бабиш иштирок этади. Маълумотларга кўра иккинчи тур сайловлар 27-28 январь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.