• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси делегацияси Молдова Марказий сайлов комиссияси ташкил топганлигининг 25 йиллиги тадбирларида иштирок этмоқда
22.11.2022
170
Айни кунларда Молдова Марказий сайлов комиссияси доимий асосда фаолияти ташкил этилганлигининг 25 йиллигини нишонламоқда.

Молдова МСК 1997 йил 21 ноябрь куни Молдова сайлов кодекси қабул қилинганидан буён фаолият юритиб келади. Молдова сайлов кодекси сайловга доир барча қонунчиликни президент, парламент ва маҳаллий сайловлар ҳамда сайлов жараёнига доир барча қоидаларни бирлштирган. Ушбу қонунга кўра ҳозирда фаолият олиб бораётган Комиссия доимий асосда иш юритувчи орган сифатида ташкил этилган.

Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Б.Кучкаров ҳамда Комиссия аъзоси А.Ибодуллаевлар Молдова Марказий сайлов комиссияси ташкил топганлигининг 25 йиллиги тадбирларида иштирок этмоқда.

Юбилей муносабати билан Марказий сайлов комиссияси бир қатор тадбирларни ташкил қилди.

Ушбу сана муносабати билан 21 ноябрь куни Кишинёвдаги Республика Саройида тантанали маросим бўлиб ўтди, мавзу бўйича кўргазма ташкил этилди.

22-ноябр куни “Сайлов ислоҳоти – иштирокли демократияни бирлаштириш учун асос” номли халқаро конференция ташкил этилди. Конференцияда Молдова, Руминия, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Грузия, Ҳиндистон ва Мексика сайлов органлари, Европа Кенгаши, ЙХҲТ ДИИҲБ, БСОА, IFES каби халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда халқаро ва миллий нодавлат ташкилотлари экспертлари иштирок этишди.

Ўзбекистон делегацияси сайлов соҳасида ўтказилган ислоҳотларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг роли хусусида тақдимот ўтказди.

Марказий сайлов комиссияси