• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди
15.11.2022
78
Бугун Олий Мажлис Сенатида Тошкент вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри “Металлург” маданият маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.

Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати