• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Инқирозли вазиятларда самарали коммуникация ўрнатиш мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
08.09.2022
132
6-8 сентабрь кунлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Европа ахборот академияси (Буюк Британия) билан ҳамкорликда «Халқаро коммуникациялар ва мамлакатнинг дунёдаги имижини кўтариш» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати ходимлари ҳам иштирок этишди. Ўқув семинарлари давомида BBC агентлиги ваколатхонаси раҳбари, халқаро эксперт С.Становкин иштирокчиларга стратегик ва тезкор коммуникация юритиш кўникмаларини шакллантириш, ёлғон ахборотларга муносабат билдириш, инқирозли вазиятларда самарали ечим топиш, медиа-платформалар таҳлилини юритиш мавзуларида маърузалар ўтди.