• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ЕХҲТ/ДИИҲБ экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюради
16.07.2022
665
19-22 июль кунлари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича бўлажак Республика референдуми муносабати билан ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларининг ташрифи кутилмоқда.

Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининг ташрифидан кўзланган мақсад референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш билан танишиш, шунингдек, референдум тўғрисидаги миллий қонунчиликнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилишдан иборат.

ДИИҲБ Миссияси хулосалари асосида ЕХҲТ бўлажак республика референдумини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги, унинг формати, давомийлиги ва кузатувчилар таркиби тўғрисида қарор қабул қилади.

Ташриф давомида миссия мутахассислари Марказий сайлов комиссияси раиси, қатор вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашади.

 

Марказий сайлов комиссияси