• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси вакиллари халқаро вебинарда иштирок этди
14.07.2022
182
Куни кеча, Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Б.Кучкаров, МСК аъзоси Г.Рахимова ҳамда Котибият ходимлари Парламент тадқиқотлари халқаро маркази (ISPS, Буюк Британия) томонидан ташкил этилган Адолатли сайловлар келажаги: 2030-йиллардаги сайловларни жамоатчилик қандай қабул қилади? мавзусига бағишланган вебинарда иштирок этди.

Қатор етакчи халқаро экспертлар томонидан олиб борилган ушбу виртуал мунозара чоғида келгусида сайловлар дахлсизлигини ҳимоя қилиш, сайлов жараёнларига жамоатчиликнинг ҳурматини ошириш, таҳдидларнинг олдини олиш, сайлов органлари кўмагида жамоатчиликнинг сайлов жараёнларига бўлган ишончини кучайтириш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, вебинарда адолатли, очиқ-ошкоралик принципларига асосланган сайловларни ташкил этишда замонавий ва самарадор тенденцияларни қўллаш усуллари кўриб чиқилди.