• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Жорий йил мамлакатимизда маҳалла раислари сайлови ўтказилади. Хўш, ушбу турдаги сайловни ким ташкиллаштиради?
25.04.2022
214
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра тартибга солинади.

Ушбу қонуннинг 10-моддасида юқоридаги саволга қуйидагича жавоб берилган: 

Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади. Сайлов ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида 2 ой олдин Сенат томонидан белгиланади. 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш Сенат Кенгаши томонидан тузилган Республика комиссияси ваколатига киради. 

Эслатма: Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси  референдумини ўтказишда ваколатли орган ҳисобланади.